Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Сообщение о проведении ОСА

Дата общего собрания акционеров


НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ
ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ
ХАБАРНОМА

«TURKISTON» ХАТБ Кенгашининг 2020 йил 08 сентябрдаги қарорига мувофиқ Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 30 сентябр куни соат 16:00 да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 1-мавзе 6-уй манзили бўйича жойлашган банк бош офиси биносида ўтказилади.

- умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 2020 йил 08 сентябр;

- умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлари реестрини шакллантириш санаси – 2020 йил 24 сентябр;

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Банк саноқ комиссияси аъзоларининг шахсий таркиби, ваколатлар муддатларини тасдиқлаш тўғрисида
  2. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида
  3. Банк кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш
  4. Банк ташкилий тузилмасини тасдиқлаш
  5. Банк эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш
  6. «Банк Кенгаши тўғрисида»ги ва «Банк Бошқаруви тўғрисида»ги Низомларининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида
  7. Умидсиз дебитор қарздорликларни ҳисобдан чиқариш
  8. Банк уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида

Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 15:00 да бошланади. Йиғилишда иштирок этадиган акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари талаб этилади. Акциядорлар вакилларига эса ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда қонуний расмийлаштирилган ишончнома тақдим этишлари талаб этилади.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалаларга оид ҳужжатлар билан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 1-мавзе 6-уй манзили бўйича жойлашган банк бош офисида танишиш имкониятига эгасиз.

Мурожат учун телефон: (0 371) 200-00-08, (0371) 113-44-05.
Электрон почта манзили: info@turkistonbank.uz

Банк Кенгаши

Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech