Корпоратив мижозлар учун
Жисмоний шахслар учун
Click тизими: Умумий маълумот ва имкониятлари
"CLICK" тизими – бу мобил банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга хизматлар учун тўловларни мобил телефон (USSD/SMS-портал ёрдамида) ёки Интернет (Web/Web-mobile ёрдамида) орқали бевосита ўз банк ҳисобварағидан уяли телефон операторлари, интернет-провайдерларнинг хизматлари учун тўловларни амалга ошириш; бошқа жисмоний шахсларга, савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарига пул маблағларини ўтказиш (супермаркетларда харидлар, ресторан ёки кинотеатрларда ҳақ тўлаш); интернет-дўконларда онлайн-харидлар қилиш имконини беради.
"CLICK" тизими орқали тўловлар икки усулда амалга оширилади: Интернет-сайт орқали ёки депозит ҳисобварағига ёхуд пластик карта ҳисобварағига боғланган мобил телефондан USSD-сўров орқали.
- (https://my.click.uz, https://m.click.uz) интернет-сайти орқали тўловлар ҳисобварақдан бевосита онлайн-режимда, зарур маҳсулотлар ва хизматларни танлаш йўли билан амлаг оширилади;
- Мобил телефон орқали тўловлар (*880# қисқа рақамига) USSD-сўров орқали амалга оширилади. Мазкур технология тўловларни интернетдан фойдаланиш имкони бор-йўқлигидан қатъи назар ҳар қандай жойда ва хоҳлаган вақтда амалга ошириш имконини беради.
"CLICK" тизимига Internet бутун жаҳон тармоғи ишида кенг қўлланиладиган Web-технология, шунингдек, уяли алоқа хизматларини тақдим этишда фойдаланиладиган SMS ва USSD технологиялари асос қилиб олинган. Танлаб олинган иш технологияси фойдаланувчидан тизим билан ишлаш учун мураккаб функцияларни ўрганишни талаб этмайди, зеро USSD-сўровлар аҳоли ўртасида кенг тарқалиб улгурди ва уяли телефонларга махсус дастурлар ўрнатилиши талаб этилмайди. Мазкур технологиядан русуми ва моделидан қатъи назар барча мобил телефонлар орқали фойдаланиш мумкин.
"CLICK"нинг асосий имкониятлари:
- Тўловларни мобил телефон ёки Интернет орқали бевосита жисмоний шахснинг банк ҳисобварағидан, нақд пул ишлатмай амалга ошириш;
- Тақдим этилган ҳисобларни USSD/SMS/WEB – портал ёрдамида бошқариш;
- CLICK тизимининг бошқа фойдаланувчиларига пул маблағларини ўтказиш;
- бир ҳисобварақдан бошқасига пул маблағларини ўтказиш;
- Балансни доимо «иш» ҳолатида тутиб туриш иконини берувчи «Автотўлов» хизматини фаоллаштириш имконияти;
- Тўловлар тарихини кузатиб бориш;
- Банк ҳисобварақлари қолдиғини онлайн тарзда текшириш;
- Ҳисобрақам реквизитларини олиш;
- Банк ҳисобварақлари бўйича SMS-хабарлар;
- CLICK-ҳисобрақамдан кредитни сўндириш ва бошқалар.