Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрь, ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан:

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

Мурожаат қилиш усуллари - оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин, ушбу мурожаатларни банкнинг расмий веб-сайтида кўрсатилган (Бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси, электрон почта, юридик манзил) манзилларга йўллашингиз мумкин.  

«Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банкининг расмий электрон почта манзилига келган мурожаатлар, шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасиБошқарув раисининг виртуал қабулхонаси ва бошқа Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келган мурожаатлар электрон мурожаатлар шаклида рўйхатдан ўтказилади.

Рўйхатга олинган мурожаатлар қўшимча ўрганишлар талаб этилмаса, келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади. Қўшимча ўрганишлар талаб этилса, мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб 1 ойгача кўриб чиқилиши мумкин.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижаси бўйича ариза берувчига ёзма ёки электрон шаклда маълумот берилади.

Бундан ташқари, шикоят ва таклифларни «Туркистон» банкда  ташкил  этилган  ягона  ишонч  телефони (71) 200-00-08 орқали қўнғироқ қилиб юборишингиз мумкин.

ХАТБ «Туркистон» «ишонч телефон»ига келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаатлар сифатида кўриб чиқилади.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech