Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Матбуот маркази

Саволлар ва жавоблар




Кўп сўраладиган саволлар 2

  • Асосий ҳисобварақ очилган банкда қўшимча равишда миллий валютада иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очиш мумкуми?

    Асосий ҳисобварақ очилган банкда қўшимча равишда миллий валютада иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очиш мумкуми?



    Асосий ҳисобварақ очилган банкда қўшимча равишда миллий валютада иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилишига йўл қўйилмайди, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган мақсадли тадбирлар учун ҳамда қонунчилик ҳужжатлари асосида очиладиган иккиламчи депозит ҳисобварақлар бундан мустасно.

  • Миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка канака ҳужжатлар тақдим қилинади?

    Миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка канака ҳужжатлар тақдим қилинади?



    Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

    а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
    б) тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни хориждан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
    в) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
    г) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;
    д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
    е) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech