Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Матбуот маркази

“Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкининг “Чорсу” янги банк хизматлари офисининг очилиши

“Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкининг “Чорсу” янги банк хизматлари офисининг очилиши
2 Nov 2021

Очилиш маросимида раис ўринбосари Жумагалдиев Муҳиддин Муҳаммаджанович иштирок этди.Turkiston Bank

“Янги банк хизматлари офисининг очилиши, шубҳасиз, биз учун ҳам, шаҳримиз учун ҳам муҳим воқеадир”, – дея қайд этади Мухиддин Муҳаммаджонович. Turkiston Bank

Ушбу замонавий технологик офисда хизмат кўрсатиш аҳоли, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳа муассасалари учун қулай бўлади, чунки у жойлашган манзил ҳамма учун қулайдир. Turkiston Bank

“Чорсу” банк хизматлари офисининг формати барча тоифадаги чакана мижозлар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ихчам хизматлар кўрсатишга қаратилган. Офис дизайни ягона корпоратив услубда яратилган бўлиб, “Туркистон” ХАТБ сўнгги пайтларда ўзининг барча офисларини шу услубга келтиришга ҳаракат қилмоқда. Turkiston Bank

“Туркистон” ХАТБ офис тармоғини ривожлантириш устувор вазифаларимиз сирасига киради. Банк фаолияти давомида мижозларимиз юқори сифатли хизмат ва рақобатбардош маҳсулотларни тўлақонли баҳолашга муваффақ бўлди. Эндиликда аввалги савдо нуқталарининг ўрни ўзгариши ва янги офиснинг қулай жойлашуви туфайли аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти сезиларли даражада ошади”, – дея таъкидлади раис ўринбосари Мухиддин Муҳаммаджонович.

“Чорсу” банк хизматлари офисининг мижозлари чет элда фойдаланиш учун миллий валютадаги дебет картасини, шунингдек, чет элда фойдаланиш ва онлайн харидлар учун кобейжинг картани, инвестицион ва жамғарма маҳсулотлардан фойдаланиш, банк амалиётлари ва ҳисоб-китобларни, халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, амалга оширилган амалиётлар ҳамда ўз ҳисобрақамларингизнинг ҳолати тўғрисидаги кўчирмалар ва бошқа маълумотлар олиш, коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш, шунингдек, кўпгина амалиётларни онлайн тарзда амалга ошириш имконини берувчи банкнинг масофавий каналларига улана олади. Юридик шахслар учун ҳисоб-китоб ва касса хизматлари, бизнес учун Интернетга ва мобил банкингга уланиш имконияти мавжуд. Turkiston Bank

“Чорсу” офисининг иш вақти:

Душанбадан жумагача соат 9.00 дан 18.00 гача,

Шанба ва якшанба дам олиш кунлари ҳисобланади.

Офис манзили: Шайхонтоҳур тумани, “Чорсу” буюм бозори, собиқ автостанция.

Телефон 71 200 00 0

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 392
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech