Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Матбуот маркази

ХУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

7 Jun 2021

ХУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«Туркистон» ХАТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 25 июнь куни, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 1 – мавзе, 6-уй, Банкнинг бош офиси биносида ўтказилиши тўғрисида маълум қиламиз.

Умумий йиғилиш соат 15:00 дан, акциядорларни рўйхатга олиш соат 14:30 дан бошланади. Умумий йиғилишни ўтказиш учун Банк акциядорлари реестри 2021 йил 21 июнь ҳолатига тузилади. Электрон почта манзили: info@turkistonbank.uz

КУН ТАРТИБИ:

  1. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
  2. Банк саноқ комиссияси аъзоларининг шахсий таркиби, ваколатлар муддатларини тасдиқлаш.
  3. Банкнинг 2020 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисида Банк Бошқарувининг йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
  4. Банк Кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
  5. Банк фаолиятининг 2020 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссияси ва ташқи аудиторнинг ҳисоботини кўриб чиқиш.
  6. Банкнинг 2020 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш.
  7. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.
  8. Банк тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  9. Банк Кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ ва компенсациялар тўлаш.
  10. 2021 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш.
  11. Банк ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  12. Банк балансидаги кўчмас мулк биносини сотиш.
  13. Банк Устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзлари билан бирга шахсларини тасдиқловчи хужжат (паспорт), акциядорлар вакиллари эса белгиланган тартиб бўйича ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилишга оид қўшимча маълумотлар олиш учун Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 1 – мавзе, 6-уй, Банкнинг бош офиси биносига мурожаат қилишингиз мумкин. Тел +99871 200 00 08.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 31
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech