Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Матбуот маркази

«Aktif Bank» билан манфаатли учрашув

«Aktif Bank» билан манфаатли учрашув
4 Aug 2021

Жорий йилнинг 3 август куни, «Туркистон» банк рахбарияти Туркия давлатининг йирик хусусий инвестицион банкларидан бири бўлган «Aktif Bank»нинг Халқаро банк алоқалар бошлиғи - Эркан Кентмен бошчилигидаги делегатция вакиллари билан ўзаро хамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

aktif

Делегатция ташрифининг асосий мақсади банклар ўртасида ўзаро хамкорликни ўрнатиш хусусан савдони молиялаштириш сохасида шерикликни ўрнатиш, банклар ўртасида кредит линиялар ва вакиллик хисобварақларини очиш.

Банклар ўртасида ўзаро вакиллик муносабатларини ўрнатиш орқали мижозларимизга турк шериклари орқали тўловларни имкон қадар тезроқ амалга оширилиши ва бу билан боғлиқ харажатларни камайтиришга замин яратилади. Бундан ташқари узоқ муддатли истиқболли кредит линияларнинг очилиши шунингдек савдони молиялаштириш орқали мижозларимизга Туркиялик хамкорлари билан ўзаро хисоб – китобларни қилишда фойдаланиш орқали, Туркияда ишлаб чиқарилган ускуналарни сотиб олиш ва савдони ривожлантириш имконини бериш билан бирга уларнинг фоизли харажатларини қисқартириш имконини беради деб таъкидлаб ўтди ХАТБ «Туркистон» бошқаруви раиси А.Мухитдинов.

aktifbank

Учрашув якунида хар икки томон хам ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришдан ва дўстона алоқаларни давом эттиришдан манфаатдорлигини билдиришди

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 134
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech