Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Матбуот маркази

КРЕДИТ ТАЪТИЛИ

КРЕДИТ ТАЪТИЛИ
11 Aug 2020

Ҳурматли мижозлар!

Коронавирус пандемияси туфайли, хамда ўз мижозларини қўллаб қувватлаш мақсадида “Turkiston” банк жисмоний шахсларга кредит таътилини тақдим қилиши хақида хабар беради.

Кредит таътиллари қуйидаги шартларда берилади:

  1. Кредит таътили, кредит қолдиғи 100 000 000 сўмдан ошмаган жисмоний шахсларга берилади;
  2. Кредит таътили 2020 йил август ва сентябр ойларида амал қилади;
  3. 2020 йил август ва сентябр учун белгиланган асосий қарз тўлови автоматик тарзда кредит қайтариш жадвалининг энг сўнгига ўтказилади;
  4. Кредит қайтариш жадвали 2 ойга узайтирилади;
  5. 2020 йил август ва сентябр ойларида кредитни вақтида тўламаганлик учун хеч қандай жарималар қўлланилмайди;
  6. Кредит шартномаси шартлари ўзгартирилганлиги учун ҳеч қандай комиссия тўланмайди;
  7. Мижознинг шахсий истагига қараб кредит муддатидан олдин тўланиши мумкин.

Агарда саволларингиз бўлса туну-кун ишлайдиган 71 2000008 алоқа марказимизга қўнғироқ қилинг. Барча мурожаатлар кўриб чиқилади.

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг.
+998 71 2000008

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 26
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech