Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Матбуот маркази

КРЕДИТ ТАЪТИЛИ

КРЕДИТ ТАЪТИЛИ
15 Jun 2020

Ҳурматли мижозлар!

Коронавирус пандемияси туфайли, хамда ўз мижозларини қўллаб қувватлаш мақсадида “Turkiston” банк кредит таътилини узайтириши хақида хабар беради.

Кредит таътиллари 2020 йил июн ва июл ойлари учун қуйидаги шартларда берилади:

Жисмоний шахсларга:
1. Кредит қолдиги 100 000 000 сўмдан ошмаган бўлиши керак;
2. Кредит таътили асосий қарз тўловлари учун берилади;
3. 2020 йил июн ва июл учун белгиланган асосий қарз бўйича тўловлар автоматик тарзда кредит қайтариш жадвалининг энг сўнгига ўтказилади;
4. Кредит қайтариш жадвали 2 ойга узайтирилади;
5. 2020 йил июн ва июл ойларида кредитни вақтида тўламаганлик учун хеч қандай жарималар қўлланилмайди;
6. Кредит шартномаси шартлари ўзгартирилганлиги учун ҳеч қандай комиссия тўланмайди;
7. Мижознинг шахсий истагига қараб кредит муддатидан олдин тўланиши мумкин.

Юридик шахсларга:
1. Банкка онлайн тарзда мурожаат қилиб кредит қайтариш жадвалига ўзгартиришлар киритиш мумкин.

Агарда саволларингиз бўлса туну-кун ишлайдиган 71 2000008 алоқа марказимизга қўнғироқ қилинг. Барча мурожаатлар кўриб чиқилади.

+998 71 2000008
https://t.me/turkistonbank

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 417
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech