Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Матбуот маркази

БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ МУРОЖААТИ

БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ МУРОЖААТИ
7 Apr 2020

Ҳурматли ва азиз ватандошлар ҳамда юртимиз меҳмонлари!
Ҳурматли мижозлар!

Ҳаммамизга маълумки, бугун бутун дунё ашаддий бир дард, кўринмас душман Коронавирус (COVID-19) пандемияси билан кураш олиб бормоқда. Минг афсуски бу офат жонажон юртимизни четлаб ўтгани йуқ.

Ушбу касалликнинг мамлакатимизда кенг тарқалишини олдини олиш учун, буюк ва олийжаноб халқимиз бирдек курашиши лозимлиги хақида муҳтарам юртбошимиз томонидан қайта ва қайта таъкидланиб келмоқда. Бунинг учун эса барчамиз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмаларини,  ҳукуматимизнинг қарор ва топшириқларини тўлиқ бажаришимиз ва фуқаролик бурчимизни бирдек адо этишимиз шарт.

Ҳурматли “Turkiston” банки мижозлари. Ҳозирги оғир кунларда, ўзингизни ва яқинларингизни хавф остига қўйманг. Уйингизда қолинг. Ҳозирда мамалакатимизда малакали шифокорлар, хуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимларининг туну-кун қилаётган мехнатларини қадрлайлик, уларга кўмакдош бўлиб, бир тану бир жон бўлиб ўз уйимизда қолайлик, шунда бу вирус устидан ғалаба қозонамиз.

Банкимизда туну-кун ишлайдиган алоқа марказимиз бор, нима саволларингиз бўлса исталган вақтда масофадан мурожаат қилинг, биз ҳар бир мурожаатни кўриб чиқамиз. Бундан ташқари банкимиз томонидан мижозларга онлайн тарзда хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ ва жонажон юртимиз ушбу офатдан тезроқ қутилишини тилаймиз. Шу билан бирга бу оғир дамларда бепарволик, юрт учун хиёнатга тенг эканлигини эслатамиз.

Ҳурмат билан,
ХАТ “Turkiston” банки
Бошқаруви раиси 
Нурмуратов С.Х.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 396
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech