Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Матбуот маркази

БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ МУРОЖААТИ

БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ МУРОЖААТИ
25 Apr 2020

Ҳурматли ва азиз ватандошлар! 
Ҳурматли мижозлар!

Давлатимиз раҳбарияти томонидан ўз вақтида кўрилган чоралар-тадбирлар натижасида мамалакатимизда Коронавирус (COVID-19) касаллигини кескин тарқалиб кетишига йўл қўйилмади. Бунда албатта, муҳтарам Юртбошимиз атрофида бирдек жипслашган халқимизнинг ўрни жуда катта.

Жонажон юртимиз жуда бой тарихга эга, шунинг билан биргаликда Сиз билан бизнинг буюк аждодларимиз бор. Бизнинг олийжаноб халқимиз доимо ўзининг саховати билан, меҳр-шавқати билан ажралиб турган. Биргаликда барча қийнчиликларни енгамиз.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига асос солинди. Бундан асосий мақсад пандемия пайитида, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш.

«Turkiston» банк Сизларни “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилишга ва имконияти бор фуқаро ва тадбиркорларни “Саховат ва кўмак” жамғармасининг бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят ва туманларидага очилган ҳисобрақамларининг исталганига пул ўтказиб хозирги шу кунда ёрдамга мухтож бўлганларни қўллаб қувватлашга чақиради. 

Ҳурмат билан,
ХАТ “Turkiston” банки
Бошқаруви раиси 
Нурмуратов С.Х.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 670
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech