Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Матбуот маркази

Бизга 23 йил!

Бизга 23 йил!
16 Mar 2021

Ҳурматли акциядорлар, ҳамкасабалар ва мижозлар!

Бугун, 2021 йил 16 март куни хусусий акциядорлик тижорат “Turkiston” банки 23 ёшга тўлди. Бу вақт ичида жуда кўп ишлар амалга оширилди, банкимиз яхши обрў-эътибор, ҳамкорларнинг ҳурмати ва мижозларнинг ишончига сазовор бўлди.

 Ҳозирги кунда биз банк ривожланишининг янги босқичи арафасида турибмиз. Келажакда катта режаларимиз ва улкан мақсадларимиз бор, бунга ёнма-ён туриб эришамиз. Энг катта мақсадимиз бу миннатдор мижоз, чунки ҳар бир миннатдор мижознинг табассуми бу ҳар биримизнинг шахсий ютуғимиздир!

Акциядорлар, ҳамкорлар, мижозлар ва ҳамкасабаларимизни ушбу муҳим кун билан самимий  муборакбод этиб, бизга ишонч билдирган ва бизнинг банкни танлаган ҳар бир мижозга миннатдорчилик билдириб қоламиз!

Туғилган кун билан “Turkiston” банк!

Ҳаммага мустаҳкам соғлиқ, бахт, барча ишларда омад ва молиявий фаровонлик тилаб қоламиз!

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 123
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech