Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Эълонлар

Пенсия пулини олиш шаклини пенсионерларнинг ўзлари белгилайди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча турдаги пенсиялар мамлакатимиз ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга амалдаги қонунчиликка мувофиқ маблағларни пластик карталарга ўтказиш ихтиёрий равишда фуқароларнинг Бюджетдан ташқари пенсия фонди бўлимларига топширган аризаларига биноан кўчирилади. Шундан сўнг Бюджетдан ташқари пенсия фонди бўлими фуқаронинг аризасида кўрсатилган маблағларни банкка ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 354-моддасига асосан фуқаролар ва юридик шахслар шартномалар тузишда мустақилдирлар.

Бинобарин, пенсия пулларининг тўлиқ ёки бир қисмини пластик картага ўтказиш учун фуқаро Бюджетдан ташқари пенсия фондининг ўзи истиқомат қилаётган тумандаги бўлимига мурожаат қилиши лозим.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech