Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Эълонлар

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА


«TURKISTON» xусусий акциядорлик тижорат банки акциядорларининг
ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«TURKISTON» xусусий акциядорлик тижорат банки Кенгашининг 2019 йил 1 июн кунидаги қарорига мувофиқ Банк акциядорларининг навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши 2019 йил 26июн куни соат 17:00 да  бўлиб ўтади.

Навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 1-мавзе 6-уй манзили бўйича жойлашган ХАТБ «TURKISTON» бош офис биносида ўтказилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
  2. Банкнинг жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон килинган акциялари миқдорини кўпайтириш тўғрисида;
  3. Банк Уставини янги тахрирда тасдиқлаш;
  4. «TURKISTON» ХАТБ томонидан “Умидсиз” актив сифатида таснифланган қарздорликларни ҳисобдан чиқаришни тасдиқлаш тўғрисида.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига 2019 йил 20 июн ҳолатига банк акциядорлари реестрида номлари қайд этилган акциядорлар эгадирлар. Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 16:00 да бошланади.

Йиғилишда иштирок этадиган акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари талаб этилади. Акциядорлар вакилларига эса ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда қонуний расмийлаштирилган ишончнома тақдим этишлари талаб этилади.

Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун банк акциядорлар реестри тузиладиган сана - 2019 йил 1 июн. Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун банк акциядорлари реестрини тузиш санаси - 2019 йил 20 июн.

Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган саволларга доир материаллар билан Сиз Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 1-мавзе 6-уйда жойлашган «TURKISTON» xусусий акциядорлик тижорат банки бош офисида танишиш имкониятига эгасиз.

Мурожат учун телефон: (99871) 200-00-08, (99871) 276 16 31
электрон почта манзили: info@turkistonbank.uz

Ҳурмат билан,
Банк Кенгаши

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech