Нақд пул ва ҳисоб-китоб хизматлари
Мижозга ҳисоб-касса хизматлари кўрсатиш операцияларнинг турига қараб, Банк Бошқаруви томонидан тасдиқланган банк хизматлари учун тарифларга мувофиқ тўлов асосида амалга оширилади.
Мижозга ҳисоб-касса хизматлари кўрсатиш учун тўлов банк ҳисобварағини юритиш тўғрисидаги шартноманинг ажралмас қисми бўлган 1-иловага мувофиқ ундирилади.
Кичик бизнес субъектлари томонидан уларнинг ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши вақтида банк хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Шунингдек, банкда банк ҳисобварағи очиш учун ҳам тўлов ундирилмайди.