Туркистон ХАТБ да ҳисобрақамларнинг қуйидаги турлари очилади:
а) Депозит ҳисобрақамлари;
б) Омонат депозит ҳисобрақамлари;
в) Валюта депозит ҳисобрақамлари;
г) Кредит ҳисобрақамлари;
д) Банклараро депозит ҳисобрақамлари.
- Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
б) имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча;
в) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.
- Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар ҳамда Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
в) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;
г) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Ушбу ҳужжатлардан нусха олиниб, асли қайтариб берилади;
д) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
- Резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун ваколатхона ва филиаллар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
б) юридик шахснинг илтимосномаси (илтимосномада юридик шахснинг "Солиқ тўловчининг идентификация рақами" ва "Хос рақами" кўрсатилган бўлиши шарт);
в) имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча;
г) ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжат ҳамда ваколатхона ёки филиал номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки уни ўрнини босадиган) ҳужжати. Ушбу ҳужжатлардан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.