Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Банк ҳақида

Бошқарув раиси мурожаати

Ҳурматли мижозлар, ҳамкорлар ва акциядорлар!

Аввалом бор Сизга ушбу мурожаатимни йўллаш мен учун катта шараф деб биламан.

“Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки 1998 йилдан бошлаб  ўз мижозларига ишончли ва барқарор банк сифатида хизмат кўрсатиб келмоқда. Банкимиз 22 йилдан ортиқ фаолияти давридаги бой тажриба ҳамда жаҳон банк амалиётида тан олинган, банк бизнесини юритишнинг энг замонавий усуллари ва технологияларидан имкон қадар самарали фойдаланишни яратиб берувчи ўз тараққиёт стратегиясига эга банкдир.

Ҳозирги кунда банкнинг Бош офиси, 2 филиали ва 5 банк хизматлари маркази ўз мижозларига барча турдаги банк хизматларини тез ва сифатли кўрсатиб келмоқда.

2019 йил якуни бўйича банкимиз бир қатор кўрсатгичлар бўйича юқори даражадаги ўсиш суръатларига эришди.  Шу жумладан йил давомида банк активлари 2 баробар, кредит портфели 2 баробар, соф фойда эса 3 баробарига ошди. Мижозлар сони жами 25 000 дан ортиқ бўлиб, улар қаторидан 18 000 га яқин жисмоний шахслар, 2 300 га яқин корхона ва ташкилотлар ҳамда  1 700 га яқин хусусий тадбиркорлар жой олди.

Юқорида келтирилган кўрсатгичлар «Standard&Poor's» халқаро рейтинг компанияси томонидан тадиқланиб, банкимизга “Барқарор” рейтинги берилди. Бундан ташқари Ahbor –Reyting компанияси томонидан ҳам  банкимизга “Барқарор” рейтинги берилди.

Банкимизнинг асосий тамойилларидан бу мижозлар учун энг яхши сервис кўрсатиш ва кенг кўламдаги банк хизматларини тақдим этиш, ҳамкорлар билан ўзаро ишончга асосланган ҳолда иш юритиш, ҳамда акциядорлар учун юкори даромадли ва барқарор банк бўлиб, ривожланган банклар орасидан муносиб ўрин эгаллашдир.

Банкимизда кадрлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратилган. Юқори малакали ҳодимлардан ташкил топган жамоамизнинг ҳар бир аъзосининг соғлиғи, уларнинг кайфияти ҳақида дойим қайғурамиз. Банкда турли спорт мусобақалари, жамоавий саёҳатлар доимий равишда ташкил этиб турилади. Шунингдек ҳодимларимиз билим савиясини янада ҳам ошириш, мижозлар билан ишлаш даражасини юқорига кўтариш мақсадида, турли трейнинглар ва семинарлар ташкил этилади

Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикасида банк тизимини ривожига, унинг жаҳон андозалари даражасига етказишга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Банк соҳасини ривожига қаратилган бир қатор қарор ва фармойишлар чиқмоқда.  

“Туркистон” банки ҳам, ўз навбатида, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, 2020 йилда ўз ривожининг янги босқичига ўтди. Олдинга кўплаб мақсадлар қўйилган. Шулардан бири - рақамли трансформация орқали, кўплаб янги онлайн махсулотлар яратиш, махсулотлар оммабоплигини ошириш орқали ўз мижозларини сонини кескин кўпайтиришдир. Бу йўналишда банкимиз ахборот технологиялари соҳасида ҳорижнинг илғор компанияси билан ишларни бошлаб юборган.

Бундан ташқари, банкимиз Ўзбекистон бўйлаб ўз тармоғини кенгайтириш, доимий равишда юқори даражадаги жорий ликвидлиликни таъминлаш,  активларнинг изчил ўсиши, юқори даромадли ва соғлом кредит портфелини 2 баробар кўпайтириш, соф фойда кўрсатгичи бўйича яқин 3 йил ичида банкларнинг топ 15 талигидан жой эгаллашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳар бир мижозимизга ва ҳамкоримизга, бизга ишонч билдирганликлари учун ва биз билан бирга бўлганликлари учун раҳмат айтмоқчиман. 

Буюк Ўзбекистонимизнинг фаровон келажагини қуришда ўз ҳиссамизни қўшишдан ҳеч қачон туҳтамаймиз.

Ҳурмат билан,
Бошқарув раиси в.б
И.Ҳотамов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech