Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Банк ҳақида

Банк тарихи

2020

2020 йил

Apr 2020

Бугунги кунда  «ТУРКИСТОН» банки – барқарор ривожланиб бораётган универсал молия институти ҳисобланиб, энг юқори сифатли молиявий хизматларни тақдим этишга йўналтирилган ҳамда барча тоифадаги  мижозларга хизмат кўрсатишнинг замонавий технологияларига эга ишончли кредит муассасаси сифатида танилди.

Банк ўз фаолиятида ишончлилик ва барқарорлик каби асосий кўрсаткичларга алоҳида урғу беради.

Ҳозирги вақтда банк барча асосий ва сифат кўрсаткичлари бўйича ижобий ўсиш тамойилига эга. Банкнинг янгиланган стратегияси юқори капитализацияни ва айни пайтда ишончлилик ва барқарорликни назарда тутади. Банкнинг устав капитали бугунги кунда 104,7 млрд. сўмдан ошиб кетди.

Шуни қайд этиш лозимки, банк акциялари фонд биржаси листингида «А» тоифаси бўйича жойлаштирилди.

Банк юқори даражадаги жорий ликвидлиликка, активларнинг изчил ўсиши ва уларни қоплашнинг барқарор манбаларига эга. Юқорида келтирилган маълумотларнинг барчаси «Standard & Poor's»  халқаро рейтинг компанияси томонидан банк фаолиятига юқори рейтинг баҳоси берилиши ва унга В-/B рейтинги тақдим этилиши билан тасдиқланади.

1998

1998 йил

May 1998

«ТУРКИСТОН» банки 1998 йилдан буён банк хизматлари бозорида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Ташкил этилган вақтдан буён «ТУРКИСТОН» банки Ўзбекистон банк тизими ривожланиши тарихи даврида эришилган бой тажриба ҳамда жаҳон банк амалиётида тан олинган, банк бизнесини юритишнинг энг замонавий усуллари ва технологияларидан имкон қадар самарали фойдаланишга имкон берувчи ўз тараққиёт стратегиясига қатъий амал қилмоқда.

Банк ривожланиш концепцияси сифатида универсал тижорат банки моделини танлаб олдики, мазкур модель  «ТУРКИСТОН» банкининг молиявий хизматларнинг тўлиқ мажмуини кўрсатувчи, мижозларга хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтириб борувчи кредит муассасаси сифатида доимий тараққий этишини назарда тутади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech