Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Media Centre

КРЕДИТ ТАЪТИЛИ

КРЕДИТ ТАЪТИЛИ
8 Apr 2020

Ҳурматли мижозлар!

Коронавирус пандемияси туфайли, хамда ўз мижозларини қўллаб қувватлаш мақсадида “Turkiston” банк жисмоний шахсларга кредит таътилини тақдим қилиши хақида хабар беради. Кредит таътиллари қуйидаги шартларда берилади:

1. Кредит таътили, кредит қолдиги 100 000 000 сўмдан ошмаган жисмоний шахсларга берилади;
2. Кредит таътили 2020 йил апрель ва май ойларида амал қилади;
3. 2020 йил апрель ва май учун белгиланган барча тўловлар (асосий қарз ва фоизлар) автоматик тарзда кредит қайтариш жадвалининг энг сўнгига ўтказилади;
4. Кредит қайтариш жадвали 2 ойга узайтирилади;
5. 2020 йил апрель ва май ойларида кредитни вақтида тўламаганлик учун хеч қандай жарималар қўлланилмайди;
6. Кредит шартномаси шартлари ўзгартирилганлиги учун ҳеч қандай комиссия тўланмайди;
7. Мижознинг шахсий истагига қараб кредит муддатидан олдин тўланиши мумкин.

Агарда саволларингиз бўлса туну-кун ишлайдиган +998 71 2000008 алоқа марказимизга қўнғироқ қилинг. Барча мурожаатлар кўриб чиқилади. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг.


/ Source: не указано / Views: 792
Click to listen highlighted text! Powered by GSpeech