Internet banking
i-key Epass
Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi

Kalkulyatorlar

  • English
  • Русский
  • o'zbek

Ҳурматли Акциядорлар

«ТУРКИСТОН» ХУСУСИЙ АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ

ЭМИССИЯ РИСОЛАСИ

(Банк кенгаши томонидан 2017 йил 01 июлда тасдиқланган)

 

Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 2017 йил 20 июль куни Р0064 – 14 сон билан рўйхатга олинди.

Қўшимча акциялар чиқарилишига берилган идентификация рақами – RU114P0064R4

Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи билан танишиш тартиби ва жойи – Банк эмиссия рисоласининг ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор билан Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 – мавзе, Заргарлик кўчаси, 48А уй манзили бўйича жойлашган ХАТБ «Туркистон» Бош офисида танишиш мумкин.

 

  1. БАНК ТЎҒРИСИДАГИ АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР
  1. Банкнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи:

Давлат тилида лотин алифбосида:

  • Банкнинг тўлиқ номи – «Turkiston» Xususiy aksiyadorlik tijorat banki
  • Банкнинг қисқартирилган номи – XATB «Turkiston»

Давлат тилида кирилл алифбосида:

  • Банкнинг тўлиқ номи – «Туркистон» Хусусий акциядорлик тижорат банки
  • Банкнинг қисқартирилган номи – ХАТБ «Туркистон»

Банк рўйхатдан ўтказилган сана ва рўйхат рақами – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1998 йил 16 мартда 57 – рақам билан рўйхатга олинган.

Банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварағи рақами

Вакиллик хисоб рақами – 1030 1000 1000 0903 8001, Банк коди 01104.

Банк раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи – Мирсагатов Отабек Рустамович.

Банк бош бухгалтерининг фамилияси, исми, шарифи – Атарбаев Фарход Мирмухамедович.

  1. Банкнинг ташкилий – ҳуқуқий шакли – Акциядорлик жамияти.
  2. Жойлашган жойи – 100208, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 – мавзе, Заргарлик кўчаси, 48А.

Тўлиқ почта манзили – 100208, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 – мавзе, Заргарлик кўчаси, 48А.

Банк солиқ органининг номи ва СТИР – Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси, СТИР: 202 521 935.

  1. Давлат статистика органи томонидан берилган кодлар:
  • Корхонанинг хос рақами (ОКПО) – 16951476;
  • ИФУТ бўйича асосий фаолият тури (ОКЭД) – 64190;
  • МШТ бўйича мулкчилик шакли (КФС) – 144;
  • Манзили бўйича МХОБТ тўлиқ хос рақами (СОАТО) – 1726262;
  • ТХШ бўйича ташкилий – хуқуқий шакли (КОПФ) – 1150.
  1. Асосий фаолият йўналиши ва ишлаб чиқариш (хизмат) турлари – Банк хизматлари.
  2. Банкда мустақил рейтинг баҳосининг, шунингдек молиявий аҳволига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган лицензиялар мавжудлиги. Уларнинг қисқача тавсифи келтирилсин.
  • «Ahbor – Reyting» рейтинг агентлиги томонидан «Туркистон» Хусусий акциядорлик тижорат банкига 2015 йил октябр ойида миллий шкала бўйича «Барқарор» прогнозли «uzB++» кредит рейтинг кўрсаткичи берилган ва бугунги кунга кадар сакланилиб келинмоқда.

«uzB++» кредит рейтинги Банкнинг етарли даражадаги кредитга лаёқатлигини билдиради. «uzB++» кредит рейтингини олган банк ўз молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ қоплай олишда бошқа республика банкларига нисбатан юқорироқ имкониятларга эга эканлигини кўрсатади. Бироқ, тижорат, молия ва иқтисод соҳаларида шароитнинг ўзгариши мазкур рейтингни қўлга киритган банкларга А синфига мансуб рейтингига эга банкларга нисбатан ўз молиявий мажбуриятларини сўндириш имкониятларига таъсир ўтказиш эҳтимоли юқори.

  • Халқаро рейтинг агентлиги «Standard & Poor’s» томонидан банкка 2017 йил май ойида «В/В» кредит рейтинги “БАРҚАРОР” прогнози билан берилган.

«В» узоқ муддатли кредит рейтинги бўлиб, банкнинг тўловга лаёқатлилигини билдиради, бироқ ноқулай иқтисодий шароитларда унинг мажбуриятларини ижро этиш ва қарзларни тўлаш имкониятларига салбий таъсир этувчи омиллар мавжудлигини англатади.

«С» қисқа муддатли кредит рейтинги бўлиб, банкнинг ўз қисқа муддатли мажбуриятларини қоплаш имкониятлари тўлиқ мавжудлигини билдиради ва  улар қулай иқтисодий шароит билан боғлиқлигини кўрсатади.

  • Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан 57 – сонли 2014 йил 13 декабрда берилган банк операцияларини амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензияга эга.

 

  1. КЕЛГУСИ АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИЛИШИНИ МУОМАЛАГА КИРИТИШ ШАРТЛАРИ
  1. Келгуси акциялар чиқарилишини муомалага киритиш шартлари:
  1. чиқарилишдаги акциялар тури – эгасининг номи ёзилган оддий акциялар;
  2. чиқарилишдаги акциялар сони – 12 000 000 (ўн икки миллион) дона;
  3. чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати – 1 000 (бир минг) сўм;
  4. чиқарилишнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича) – 12 000 000 000 (ўн икки миллиард) сўм;
  5. чиқарилишдаги ҳар бир акция билан тақдим этиладиган ҳуқуқлар – ҳуқуқлар – Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонуннинг 26 – 27 – моддалари ва бошқа қонун хужжатларида назарда тутилган хуқуқларни беради.

Банкнинг оддий акциялари эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Банкнинг акциядорлари реестрига киритилиш;
  • Инвестиция воситачисидаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
  • Банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • Банк тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Банкни бошқаришда иштирок этиш;
  • Банкнинг молия хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
  • қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш;
  • Банк акциялари берадиган ҳуқуқларни (ҳуқуқларнинг бир қисмини) қонунчиликда белгиланган тартибда ишончнома асосида ўз вакилига (вакилларига) бериш;
  • Банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва уларнинг нархномалари тўғрисида ахборот олиш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Банк Устави билан белгиланган бошқа ҳуқуқлар.
  1. акцияни жойлаштириш усули, шунингдек ёпиқ обуна бўлган тақдирда ушбу чиқарилишдаги қимматли қоғозлар жойлаштирилиши амалга ошириладиган шахслар доираси кўрсатилади – Банк акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан очиқ обуна орқали жойлаштирилади.
  2. акцияни жойлаштиришнинг муддати ва тартиби – Чиқарилаётган акциялар қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йил муддатда жойлаштирилади.

Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси Акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун хужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан 31 (ўттиз биринчи) кун, бироқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати ўтгунига қадар Банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, акцияларни жойлаштириш ушбу аризалар келиб тушган кундан кейинги иш кунида, лекин қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинганидан кейин камида икки ҳафта ўтгач бошланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси банк ҳисоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади.

Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим.

Акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда Банк Уставининг 7.8. – бандига асосан банк акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 30 (ўттиз) кун давомида амал қилади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи орқали жойлаштирилаётганда акциядорлар билан биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битими тузилиши мумкин.

Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, жойлаштирилмаган акциялар очиқ обуна орқали чекланмаган инвесторлар орасида «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржасида жойлаштирилади.

«ТОШКЕНТ» Республика фонд биржасида акцияларни жойлаштириш бўйича битимлар, ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди.

Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби Банк акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2017 йил 01 июл холатига шакллантирилган банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Банк акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуқига эга бўлган акциядорларига акцияларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда сотиб олишни таклиф этади.

Билдиришнома матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.

Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 30 (ўттиз) кун давомида амал қилади.

Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исмишарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка тақдим этилиши керак.

  1. ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби – Акциялар инвесторларга, шунингдек имтиёзли ҳуқуқга эга шахсларга ҳам, Банк Кенгаши белгилаган нарх бўйича, лекин номинал қийматидан паст бўлмаган нархда жойлаштирилади.
  2. акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби, шу жумладан, ҳисоб – китобларнинг шакли, акциялар тўланишига келиб тушадиган пул воситалари кўчирилиши лозим бўлган банк ҳисобварақлари – Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ёки акцияларга тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий курси бўйича эркин айирбошланадиган валюталарда амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонунининг 36 – моддасига асосан акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўловлар, юридик шахслар учун нақдсиз шаклида – пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд – банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклида – талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақамлари орқали, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади, бунда акциялар учун пул маблағлари билдиришномада кўрсатилган ҳисоб рақамига қабул қилинади.

Акциялар учун тўланадиган нақд пуллар ХАТБ «Туркистон» нинг қуйидаги кассаларига қабул қилинади:

Филиал номи

Банк

коди

Манзил

1

ХАТБ «Туркистон»

01104

Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 – мавзе, Заргарлик кўчаси, 48А

2

ХАТБ «Туркистон» Юнусобод филиали

00898

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур 1 – тор кўчаси, 6

 

«ТОШКЕНТ» Республика фонд биржаси орқали амалга ошириладиган олди – сотди битимлари бўйича ҳисоб – китоб қилиш тартиби ва муддатлари ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Тўловлар нақдсиз шаклида – «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржасининг махсус депозит рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

  1. акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилган банк органи ва санаси – ХАТБ «Туркистон» Кенгашининг 2017 йил 01 июлдаги 67 – сонли мажлиси қарори.
  2. банк уставида акциялар эмиссиясига ўрнатилган ҳар қандай чеклашлар, жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олиши мумкин бўлганларга нисбатан чеклашлар – Акцияларни сотиб олиши мумкиин бўлганларга нисбатан Банк Уставида ва/ёки акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорда қўйидаги чеклашлар белгиланган:
  • Банкнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорлар чиқарилаётган акцияларни ўзлари эга бўлган овоз берувчи акциялар сонига мутаносиб миқдорда имтиёзли сотиб олишга ҳақлидирлар.
  • Бир ёки бир нечта битим натижасида юридик ёки жисмоний шахс ёҳуд ўзаро келишув билан боғлиқ ёки бир – бирининг мол – мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан банк акцияларининг беш фоиздан ортиғи сотиб олинса, бу ҳақда беш иш кунидан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига хабар берилиши, йигирма фоизидан ортиғи сотиб олинса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан розилик олиниши лозим.
  • Банк акцияларини сотиб олиш учун қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан рухсатини олишлари шарт:
  1. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;
  2. эллик фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар бадаллари) Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг эгалигида, фойдаланувида ва (ёки) тасарруфида бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик шахслари;
  • Қуйидаги шахслар Банк акциядорлари бўла олмайдилар:
  1. оффшор ҳудудларда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар;
  2. оффшор ҳудудларда истиқомат қиладиган чет эл фуқаролари;
  3. давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджетдан ташқари жамғармалар.
  1. инвестор томонидан сотиб олинган акциялар бўйича олинган даромадни солиққа тортиш – Акциядорлар томонидан сотиб олинган акциялар бўйича олинган даромадлар амалдаги қонунчиликка асосан солиққа тортилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ – 2454 сонли «Акциядорлик  жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, 2020 йилнинг 1 январигача хорижий инвесторларга тегишли бўлган акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадидан солиқ тўлашдан озод этилади.

  1. акцияларни чиқаришдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ – 2454 сонли «Акциядорлик  жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги қарори талабларини бажариш мақсадида Банк Устав капиталини кўпайтириш ҳамда Банкнинг барқарор ресурс базасини мустахкамлаш.
  1. Қимматли қоғозларга тўлов пул бўлмаган воситалар билан тўланган тақдирда қимматли қоғозлар тўланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг рўйхати кўрсатилсин – Акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади.

Қимматли қоғозлар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда банк томонидан қимматли қоғозлар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби – Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қўйидагича амалга оширилади:

ХАТБ «Туркистон» томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш муҳим факти – 28) ХАТБ «Туркистон» расмий вэб сайтида (www.turkistonbank.uz), «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржаси расмий вэб сайтида (www.uzse.uz), ва Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг корпоратив ахборот ягона портали вэб сайтида (www.openinfo.uz) ошкор этилади.

Акциялар учун тўланган маблағлар инвесторларнинг аризаларида кўрсатилган ХАТБ «Туркистон» даги ёки бошқа банклардаги ҳисобварақларига 3 (уч) кун давомида пул маблағини кўчириш йўли билан тўлиқ ўтказиб берилади.

  • Қимматли қоғозларни жойлаштиришда иштирок этувчи ташкилотлар (андеррайтерлар) тўғрисидаги маълумотлар – Қимматли қоғозларни жойлаштиришда андеррайтерлар иштирок этмайди.
  1. Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг асл нусхаси ва нусхалари билан танишиш тартиби ва жойи тўғрисидаги ахборот.

Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ахборотнинг ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Маълумотлар – ахборот тизими манзили: www.turkistonbank.uz, www.uzse.uz, www.openinfo.uz

Банк эмиссия рисоласининг ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорининг асли ва нусхаси билан Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 – мавзе, Заргарлик кўчаси, 48А уй манзили бўйича жойлашган ХАТБ «Туркистон» Бош офисида танишиш мумкин.

Акциядорлар ва потенциал инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторлар эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун банк Бошқарувига мурожаат қилишлари мумкин. Банк томонидан эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун ҳеч қандай тўловлар олинмайди ва ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ва аризасиз эмиссия рисоласини таништириш мақсадида акциядорлар ва инвесторларга тақдим этилади.

Valyuta

2018-05-27 uchun kurs valyuta
MB kursi Sotib olish Sotish
USD 7997.95 7940 8000
USD 7997.95 7940 8000
EUR 9396.79 9300 9400
GBP 10743.65 10700 10750
JPY 71.91 70 72

Valyutalar konverteri

O'zingizni qiziqtirgan summani kiriting
  • 0 UZS
  • 0 $
  • 0
  • 0 £
  • 0
  • 0 ¥
UZSUSDEURGBPRUBJPY

Online so'rov

Bizning saytni qanday baholaysiz?

Juda yaxshi
52% (955 ovoz)
Yaxshi
27% (500 ovoz)
Ko'p ish bor
14% (250 ovoz)
Yoqmadi
7% (125 ovoz)
Jami ovozlar: 1830
X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
10 + 8 =
Matematik masalani yeching va javobni kiriting. Masalan, 1+3 uchun, 4 ni kiriting.