Internet banking
Internet 1 Internet 2
Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi

Depozit kalkulyatori

Kredit kalkulyatori

  • English
  • Русский
  • o'zbek

Bugun Dushanba

18 Dekabr 2017

Бахтли болалик

Эксклюзив

Нуроний туркистон

Туркистон-коммуналчи

Туркистон-ватанпарвар

Туркистон-сармоя

Туркистон-даромад

ҲУКУК БЕРИЛИШИ

«ТУРКИСТОН» ХУСУСИЙ АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 

Хурматли акциядорлар!

«ТУРКИСТОН» хусусий акциядорлик тижорат банки Кенгашининг 2017 йил 01 июлдаги Банк Устав капиталини 12 000 000 000 сўмга ошириш йўли билан номинал қиймати 1000 (бир минг) сўмлик 12 000 000 дона оддий акцияларни чиқарилиши Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 2017 йил 20 июлда Р0064 – 14 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Акциялар чиқарилиши қарорига асосан Банк акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан очиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда Банк Уставининг 7.8. – бандига асосан банк акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 30 (ўттиз) кун давомида амал қилади.

Банк акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2017 йил 01 июль холатига шакллантирилган банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акциялар 1 000 (бир минг) сўм нархда жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка тақдим этилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонунининг 36 – моддасига асосан акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўловлар, юридик шахслар учун нақдсиз шаклида – пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд – банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклида – талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақамлари орқали, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади, бунда акциялар учун пул маблағлари ХАТБ «Туркистон» нинг 2980 1000 1000 0110 4012 (МФО: 01104) ҳисоб рақамига қабул қилинади.

Акциялар учун тўланадиган нақд пуллар ХАТБ «Туркистон» нинг қуйидаги кассаларига қабул қилинади:

Филиал номи

Банк коди

Манзил

1

ХАТБ «Туркистон»

01104

Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 – мавзе, Заргарлик кўчаси, 48А

2

ХАТБ «Туркистон» Юнусобод филиали

00898

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур 1 – тор кўчаси, 6

 

ХАТБ «Туркистон» акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

(39 791 342 * a)/100=b     b-c=d

 

Шунда:

39 791 342 – Банк акцияларининг умумий сони;

aакциядорнинг Банк устав капиталидаги хозирги улуши;

b – Имтиёзли хуқуқ тўлиқ қўллангандан кейинги акцияларнинг умумий сони;

c – Банк акциядорининг имтиёзли хуқуқни қўллашдан олдинги акциялари сони;

d – Банк акциядори қўшимча харид қилиши мумкин бўлган акциялар сони;

 

Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун банкнинг қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: 276-14-52.

 

Valyuta

Currency rate for 2017-12-18
MB kursi Sotib olish Sotish
JPY 71.25 70 74
RUB 136.86 134 140
EUR 9531.94 9300 9700
USD 8093 8000 8150
USD 1 8000 8150

Valyutalar konverteri

O'zingizni qiziqtirgan summani kiriting
  • 0 UZS
  • 0 $
  • 0
  • 0 £
  • 0
  • 0 ¥
UZSUSDEURGBPRUBJPY

Online so'rov

Bizning saytni qanday baholaysiz?

Juda yaxshi
52% (955 ovoz)
Yaxshi
27% (500 ovoz)
Ko'p ish bor
14% (250 ovoz)
Yoqmadi
7% (125 ovoz)
Jami ovozlar: 1830
X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
16 + 3 =
Matematik masalani yeching va javobni kiriting. Masalan, 1+3 uchun, 4 ni kiriting.