Internet banking
i-key Epass
Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi

Kalkulyatorlar

  • English
  • Русский
  • o'zbek

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«TURKISTON» xусусий акциядорлик тижорат банки Кенгашининг 2017 йил 04 май кунидаги қарорига мувофиқ Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2017 йил 22 май куни соат 17:00 да  бўлиб ўтади.

Акциядорлар умумий йиғилиши Тошкент шаҳар, Амир Темур 1-тор кўчаси, 6-уй манзили бўйича жойлашган ХАТБ «TURKISTON» Юнусобод филиали биносида ўтказилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Банк саноқ комиссияси аъзоларининг шахсий таркиби, ваколатлар муддатларини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида
  3. Банкнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботи ҳамда Банк бошқарувининг банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлари тўғрисида;
  4. Банк Кенгашининг банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ўз ичига олган 2016 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;
  5. Банк фаолиятининг 2016 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш;
  6. Банкнинг 2016 йил якуни бўйича соф фойдаси ва ўтган йиллар тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш;
  7. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш;
  8. Банк тафтиш комиссияси таркибини сайлаш;
  9. Банк Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш;
  10. Банкнинг жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон килинган акциялари миқдорини белгилаш;
  11. Банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
  12. Банк Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матни лойиҳасини  тасдиқлаш;

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига 2017 йил 16 май ҳолатига банк акциядорлари реестрида номлари қайд этилган акциядорлар эгадирлар. Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 16:00 да бошланади.

Йиғилишда иштирок этадиган акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари талаб этилади. Акциядорлар вакилларига эса ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда қонуний расмийлаштирилган ишончнома тақдим этишлари талаб этилади.

Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган саволларга доир материаллар билан Сиз Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси 48-А уйда жойлашган «TURKISTON» xусусий акциядорлик тижорат банки бош офисида танишиш имкониятига эгасиз.

Мурожат учун телефон: (0 371) 200-00-08, (0 371)  113-44-05.

электрон почта манзили: info@hd.turkistonbank.uz

Valyuta

2018-05-27 uchun kurs valyuta
MB kursi Sotib olish Sotish
USD 7997.95 7940 8000
USD 7997.95 7940 8000
EUR 9396.79 9300 9400
GBP 10743.65 10700 10750
JPY 71.91 70 72

Valyutalar konverteri

O'zingizni qiziqtirgan summani kiriting
  • 0 UZS
  • 0 $
  • 0
  • 0 £
  • 0
  • 0 ¥
UZSUSDEURGBPRUBJPY

Online so'rov

Bizning saytni qanday baholaysiz?

Juda yaxshi
52% (955 ovoz)
Yaxshi
27% (500 ovoz)
Ko'p ish bor
14% (250 ovoz)
Yoqmadi
7% (125 ovoz)
Jami ovozlar: 1830
X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
5 + 2 =
Matematik masalani yeching va javobni kiriting. Masalan, 1+3 uchun, 4 ni kiriting.