Internet banking
i-key Epass
Boshqaruv raisining virtual qabulxonasi

Kalkulyatorlar

Ҳисобварақлар очиш ва уларга хизмат кўрсатиш

“Туркистон” ХАТБ банк ҳисобварақларининг қуйидаги турларини очади:

          а) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;

          б) жамғарма депозит ҳисобварақлари;

          в) муддатли депозит ҳисобварақлари;

          г) ссуда ҳисобварақлари;

          д) банклараро депозит ҳисобварақлари.

Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланмиш резидент юридик шахслар, хусусий тадбиркорлар, шунингдек, деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади (асос: Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқнома, 1948-сон, 27.04.2009 й.):

          1) мазкур Йўриқномага 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобварақ очиш учун ариза;

          2) давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

          3) мазкур Йўриқномага 3-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада имзолар ва муҳр изи намуналари карточкаси;

          4) тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланмиш резидент юридик шахслар томонидан – таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, низом), шунингдек, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар нусхалари;

          5) хорижий инвестиция мавжуд корхоналар ва хорижий капитал иштирокидаги бошқа корхоналар томонидан – таъсис ҳужжатлари, шунингдек, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

          6) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ҳуқуқига эга ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат). шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси банк томонидан унингг асл нусхаси кўрсатилганидан сўнг қабул қилинади.

Мижозлар томонидан банк ҳисобварағи очилиши чоғида банк ҳисобварағи шартномаси тузилади (жисмоний шахсларнинг омонатлари бўйича - банк омонати шартномаси).

Банк томонидан банк ҳисобварағи, ҳисобварақ бўйича операциялар ва мижоз тўғрисидаги маълумотлар сири кафолатланади. Операциялар ва ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар мижознинг ўзига ёки унинг вакилига, давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахсларига беистисно  тарзда уларнинг ёзма сўровига биноан қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда ва тартибдагина тақдим этилади.

Valyuta

2018-05-27 uchun kurs valyuta
MB kursi Sotib olish Sotish
USD 7997.95 7940 8000
USD 7997.95 7940 8000
EUR 9396.79 9300 9400
GBP 10743.65 10700 10750
JPY 71.91 70 72

Valyutalar konverteri

O'zingizni qiziqtirgan summani kiriting
  • 0 UZS
  • 0 $
  • 0
  • 0 £
  • 0
  • 0 ¥
UZSUSDEURGBPRUBJPY

Online so'rov

Bizning saytni qanday baholaysiz?

Juda yaxshi
52% (955 ovoz)
Yaxshi
27% (500 ovoz)
Ko'p ish bor
14% (250 ovoz)
Yoqmadi
7% (125 ovoz)
Jami ovozlar: 1830
X
CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.
11 + 0 =
Matematik masalani yeching va javobni kiriting. Masalan, 1+3 uchun, 4 ni kiriting.