Асосий ҳисобварақ очилган банкда қўшимча равишда миллий валютада иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилишига йўл қўйилмайди, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган мақсадли тадбирлар учун ҳамда қонунчилик ҳужжатлари асосида очиладиган иккиламчи депозит ҳисобварақлар бундан мустасно.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади: а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза; б) тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни хориждан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; в) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; г) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча; д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; е) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.
MB kursi | Sotib olish | Sotish | |
---|---|---|---|
RUB | 1 | 1 | 1 |
USD | 8392.20 | 8380 | 8440 |
EUR | 9477.31 | 8400 | 9600 |
GBP | 10816.71 | 10000 | 11100 |
JPY | 76,83 | 70 | 77 |